«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик «Реал» футболчиси Винисиус Жуниорни жамоанинг асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Маълум қилинишича, «қизил иблислар» тахминан 137 миллион АҚШ доллари (120 миллион евро) миқдорида расмий таклиф тайёрлаган ва уни яқин ҳафталар ичида «қаймоқранглилар»га юбориши мумкин.
Ҳозирча Винисиус 2027 йил ёзига қадар амал қиладиган шартномасини узайтириш борасида «Реал» билан келишувга эриша олмаган.
Таъкидланишича, клуб раҳбарияти бразилиялик ҳужумчининг маошини Килиан Мбаппеники каби бўлиши ҳақидаги талабини қондиришга тайёр эмас. Аввалроқ «Реал» Винисиус, Мбаппе ва Беллингҳэм борасида бир қарорга келгани маълум қилинганди.