«Хоразм» Самарқанднинг «Динамо» клубидан Улуғбек Ҳошимовни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
25 ёшли ҳужумчи янги жамоаси сафида 9-рақам остида ҳаракат қилади. Қайд этиш лозим, Ҳошимов фаолияти давомида «Нефтчи», «Сурхон», «Пахтакор» ва «Динамо» каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
Айни вақтда хоразмликлар Суперлига 11-туридан сўнг 13 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 11-поғонасидан жой олган. Аввалроқ «Динамо» Улуғбек Ҳошимов билан бир йиллик ҳамкорликдан кейин дўстона хайрлашганини маълум қилганди.