Лондоннинг «Арсенал» клуби «Астон Вилла» ҳимоячиси Эзри Конса ҳамда яримҳимоячиси Морган Рожерсни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
23 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи анчадан буён «тўпчилар»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади, 28 ёшли марказий ҳимоячи борасида маълумот эса яқинда пайдо бўлди.
ESPN FC хабарига кўра, бу икки футболчининг трансфери «Арсенал»га тахминан 130 млн фунт стерлингга (150 млн евродан кўпроқ) тушиши мумкин. Трансферлар борасида расмий таклиф ҳали юборилганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Морган Рожерс ва Эзри Конса ҳозирда Англия миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионатидаги иштирокини давом эттирмоқда.
Transfermarkt портали Рожерсни 90 млн еврога, Консани эса 40 млн еврога баҳоламоқда.