2026 йилги жаҳон чемпионатида автоголлар сони бўйича янги рекорд қайд этилди.
1/16 финал босқичида Австралияга қарши учрашувда Миср ҳимоячиси Муҳаммад Ҳани тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Шу тариқа, 2026 йилги жаҳон чемпионатида автоголлар сони 13 тага етди. Аввалги 12 та автоголдан иборат рекорд 2018 йилги мундиалда қайд этилганди.
Умумий ҳисобда эса жаҳон чемпионатлари тарихида ҳозирга қадар 67 та автогол қайд этилган. Айни вақтда Австралия ва Миср жамоалари ўртасидаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилмоқда.