Оливер Гласнер «Ноттингҳэм Форест» билан уч йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
51 ёшли австриялик мутахассис истеъфоси расман эълон қилинган Витор Перейранинг ўрнини эгаллайди. Аввалроқ янги бош мураббий клубга ўз мураббийлар штабидаги асосий ходимларни олиб келиши ва трансферлар бўйича қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Гласнер 2025/2026 йилги мавсум якунланганидан сўнг «Кристал Пэлас»ни тарк этди. У клуб билан Англия кубоги, Англия суперкубоги ҳамда Конференциялар Лигасида ғолиб чиққан.