2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичидан ўрин олган Мексика ва Англия миллий жамоалари ўртасидаги учрашувнинг бошланиш вақти ўзгартирилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.
Мехикода бўлиб ўтадиган баҳс маҳаллий вақт билан соат 12:00 да (Тошкент вақти билан 23:00) старт олади. Бу қарор чақмоқ хавфи туфайли қабул қилинган. Дастлаб учрашув Тошкент вақти билан соат 05:00 га белгиланганди.
Шу тариқа, Англия миллий жамоаси денгиз сатҳидан тахминан 2200 метр баландликда жойлашган «Ацтека» стадионида кундузги иссиқ ҳаво ва тўла трибуналар шароитида майдонга тушади.
Мексика миллий жамоаси А гуруҳида 1-ўринни эгаллаган бўлса, Англия L гуруҳида пешқадам бўлган. Ушбу баҳс ғолиби эса чоракфиналга йўл олади.
Қайд этиш лозим, учрашув 6 июл куни бўлиб ўтади. Аввалроқ Франция — Ироқ баҳсида кучли ёмғир кузатилгани сабаб иккинчи бўлимга орадан 2 соат ўтиб старт берилганди.