Live
1
Ўзбек

Миср миллий жамоаси ўз тарихида иккинчи марта мундиал 1/8 финал босқичига йўл олди

Футбол
3 июл, 18:10
Африкаликлар мундиал 1/16 финал босқичида Австралияни мағлуб этди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Миср миллий жамоаси ўз тарихида иккинчи марта мундиал 1/8 финал босқичига йўл олди
Фото: Getty Images
03.07.2026 AP Жаҳон чемпионати Австралия Австралия (2) 1 : 1 (4) Миср Миср

Миср миллий жамоаси ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичига йўл олди.

Ҳуссам Ҳассан бошчилигидаги жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Австралияни мағлуб этди (1:1, пеналтилар сериясида — 4:2).

Қайд этиш лозим, мисрликлар 1934 йилги мундиалдан сўнг илк бор мусобақанинг 1/8 финал босқичида иштирок этади. Кейинги босқичда жамоа Аргентина ва Кабо-Верде жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик ғолибига қарши майдонга тушади.

Маълумот ўрнида, Миср ҳозирча Марокаш билан бирга 2026 йилги жаҳон чемпионати нимчоракфинал босқичига йўл олган икки Африка жамоасидан бири бўлиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Австралия Австралия
  • Миср Миср
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар