Бразилия бош мураббийи Карло Анчелотти жамоада Неймарнинг ўрни ҳақида фикр билдирди.
34 ёшли ҳужумчи ҳозирга қадар ЖЧ-2026да фақат битта баҳсда майдонга тушди. У гуруҳ босқичининг 3-турида Шотландия (3:0) билан ўйинда 76-дақиқада захирадан қўшилган. Японияга (2:1) қарши 1/16 финал беллашувида эса Неймар бутун ўйин давомида захира ўриндиғида қолди.
«Ҳа, у тўлиқ 90 дақиқа ўйнашга тайёр. Албатта, ҳозирги вазиятдан қониқмаяпти, лекин ўзини жуда яхши тутяпти. Машғулотларда ҳам аъло даражада ишлаяпти.
Неймар жамоада катта ҳурматга эга. У очиқкўнгил инсон ва жамоадошлари уни жуда яхши кўришади. Унинг жамоадаги ўрни жуда муҳим. У буюк маҳорат эгаси, шу билан бирга жуда камтар инсон ҳам. Мен ундан жуда мамнунман. Ва, албатта, у доимгидек ўйнашни хоҳлайди», — деди Анчелотти Folha de S. Paulo нашрига берган интервюсида.
Анчелотти: «Неймар ҳозирги вазиятдан қониқмаяпти, лекин ўзини яхши тутяпти»
Футбол
4 июл, 01:35
Футболчи ЖЧ-2026да фақат бир ўйинда майдонга тушди.
Foto: Getty Images