33 ёшли ҳужумчи Кевин Фолланд профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Германиялик футболчи фаолияти давомида «Ҳоффенҳайм», «Байер», «Монако» ва «Унион» клубларида ҳаракат қилди. Унинг сўнгги жамоаси «Мюнхен-1860» бўлди. Фолланд фаолиятини айнан шу клубда бошлаган ва шу ерда якунлади. Шунингдек, ҳужумчи Германия миллий жамоаси сафида 15 та баҳсда майдонга тушган.
«Пайти келиб, инсон ўзи учун оғир қарор қабул қилишига тўғри келади. Бир кун келиб фаолиятингизни якунлаш муқаррар бўлади. Мен учун ҳам айнан шундай вақт келди.
Ажойиб ўтган 16 йил учун ҳаммага раҳмат. Бу мен учун катта бахт эди ва бунинг соғинчи албатта бўлади», — деди Фолланд.
Германия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Фолланд 33 ёшида фаолиятини якунлади
Футбол
4 июл, 00:20
У «Байер» ва «Монако» каби клубларда ўйнаган.
Foto: Getty Images