Алфонсо Педраса «Лацио» футболчисига айланди.
Италия клуби 30 ёшли ҳимоячи билан эркин агент сифатида шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Томонлар 3 йиллик келишувга эришди.
Испаниялик футболчи бунгача 15 йил давомида «Вилярреал» тизимида ўйнаган. У ўтган мавсумда Ла Лигада 27 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
«Лацио» Педрасани ўз сафига қўшиб олди
Футбол
3 июл, 22:00
«Вилярреал» билан хайрлашган ҳимоячи Рим клубига ўтди.
Foto: Lazio