«Бешиктош» клуби «Наполи» дарвозабони Ваня Милинкович-Савични ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, Истанбул клуби сербиялик 29 ёшли дарвозабонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар трансфер шартлари юзасидан музокараларни давом эттирмоқда.
Маълумотларга кўра, «Наполи» тажрибали дарвозабонни тахминан 15 миллион евро эвазига қўйиб юбришга тайёр.
Айни пайтда музокаралар давом этмоқда ва трансфер бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.