«Фулҳэм» клуби расмий сайтида Алваро Арбелоанинг бош мураббий лавозимига тайинланганини эълон қилди.
«Клуб Алваро Арбелоани «Фулҳэм»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилишдан мамнун.
43 ёшли мутахассис 2029 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган уч йиллик шартномага рози бўлди. Совринларга бой футболчилик фаолиятидан сўнг Арбелоанинг мураббийлик йўли, эҳтимол, дунёнинг энг катта клубида — «Реал»нинг ёшларида иш бошлаб, ўтган мавсумда асосий жамоагача давом этди», — дейилади «Фулҳэм» хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби Англия Премер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсумини 11-ўринда якунлади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади