«Лидс»нинг собиқ дарвозабони Илан Меле яқин вақт ичида «Арсенал» футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Манбага кўра, «тўпчилар» франциялик 26 ёшли посбон билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришган.
Энди Меле тиббий кўрикдан ўтиши керак, шундан сўнг трансфер расман якунланади.
Илан «Лидс» сафида жами 215 та учрашувда майдонга тушган. Шулардан 107 таси Англия Премер-лигаси доирасига тўғри келади. Бироқ ўтган мавсум дарвозабон асосий жамоа таркибида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади.
Аввалроқ «Арсенал»нинг захира дарвозабони Кепа Аррисабалага клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эди.