Жанубий Корея футболчиси Ли Кан Ин ёзги трансфер ойнасида «ПСЖ»ни тарк этишга яқин турибди.
Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, мадридликлар футболчи билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Эндиликда «Атлетико» ва «ПСЖ» трансфер суммаси борасида якуний келишувга эришиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Ли Кан Ин 2023 йилда «Малёрка»дан «ПСЖ» сафига 22 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Унинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Маълумот учун, 2025/26 йилги мавсумда 24 ёшли яримҳимоячи «ПСЖ» сафида барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Тransferamrkt портали футболчининг трансфер қийматини 28 миллион еврога баҳоламоқда.