Live
1
Ўзбек

Родри: «Эҳтимол, Португалияда тарихдаги энг кучли авлод шаклланган»

Футбол
5 июл, 14:33
Испания яримҳимоячиси 1/8 финал олдидан рақибнинг кучини алоҳида таъкидлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Родри: «Эҳтимол, Португалияда тарихдаги энг кучли авлод шаклланган»
Foto: Getty Images
06.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Испания Испания

Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Родри ЖЧ-2026даги жамоаси ўйини ва Португалияга қарши бўладиган 1/8 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

«Биз ўйинимизни сезиларли даражада яхшилашимиз мумкин. Турнир узоқ давом этади, бундай мусобақаларда иштирок этиш тажрибамиз бор. Айнан шундай паллаларда энг яхши футболимизни намойиш этишимиз керак.

Португалия ҳар доим ноқулай рақиб бўлиб келган. Биз бир-биримизни жуда яхши биламиз ва, эҳтимол, ҳозир уларда тарихдаги энг кучли футболчилар авлоди шаклланган. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак.

Уларнинг таркиби юлдуз футболчиларга бой, деярли барча чизиқларда кучли ижрочиларга эга. Аммо биз майдонда айнан ўзимиз кучлироқ эканимизни исботлашга ҳаракат қиламиз», — деди Родри.

Эслатиб ўтамиз, Испания ЖЧ-2026 1/16 финалида Австрияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олган.

Маълумот учун, Португалия — Испания учрашуви 6 июл куни ЖЧ-2026 1/8 финали доирасида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар