Live
1
Ўзбек

Раду Дрэгушин ижара асосида «Фиорентина»га ўтмоқда

Футбол
5 июл, 15:45
Руминиялик ҳимоячи трансферга розилик берди, шартномада сотиб олиш банди ҳам мавжуд.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Раду Дрэгушин ижара асосида «Фиорентина»га ўтмоқда
Foto: Getty Images

«Фиорентина» «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Раду Дрэгушинни ижара асосида ўз сафига қўшиб олмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, ижара шартномасига футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш банди ҳам киритилган. Руминия миллий жамоаси ҳимоячиси эса аллақачон Италия клубига ўтишга розилик билдирган.

23 ёшли Дрэгушин фаолияти давомида «Ювентус», «Сампдория», «Салернитана» ва «Женоа» сафида ҳам ўйнаган. Тransfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфер қиймати 16 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақаларда 11 та баҳсда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, «Фиорентина» ўтган мавсум якунларига кўра А Серия турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Фиорентина Фиорентина
Бугунги янгиликлар