Live
1
Ўзбек

«Ливерпул» ўйинчиси «Ноттингҳем»да Андерсоннинг ўрнини эгаллаши мумкин

Футбол
5 июл, 16:33
Клуб «Ливерпуль» яримҳимоячиси Кёртис Жонсни сотиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Ливерпул» ўйинчиси «Ноттингҳем»да Андерсоннинг ўрнини эгаллаши мумкин
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

«Ноттингҳем Форест» «Ливерпул» яримҳимоячиси Кёртис Жонсни сотиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда ва уни «Манчестер Сити»га ўтган Эллиот Андерсоннинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Манба маълумотига кўра, Жонс бу ёзда мерсисайд клубини тарк этишни ният қилмоқда. «Ливерпул» 25 ёшли футболчиси сотувидан 35-40 млн фунт стерлинг (40-45 млн евро) ишлаб олишни мўлжаллаган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Жонс барча мусобақаларда 49 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.

Ўйинчиннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали Жонснинг актуал трансфер нархини 35 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Ноттингем Форест Ноттингем Форест
Бугунги янгиликлар