Live
1
Ўзбек

Балогун Белгияга қарши баҳсда майдонга тушади

Футбол
5 июл, 13:25
ФИФА АҚШ ҳужумчисининг автоматик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Балогун Белгияга қарши баҳсда майдонга тушади
Foto: Getty Images
06.07.2026, 20:00 Жаҳон чемпионати АҚШ АҚШ - : - Белгия Белгия

ФИФА Интизом қўмитаси АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг бир ўйинлик автоматик дисквалификациясини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилди.

Шу тариқа, 24 ёшли ҳужумчи ЖЧ-2026 1/8 финалида Белгия миллий жамоасига қарши учрашувда майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлди.

ФИФА расмий баёнотида шундай дейилади:

«Интизом кодексининг 27-моддасига мувофиқ, АҚШ миллий жамоаси футболчиси Фоларин Балогунга нисбатан қўлланган автоматик дисквалификация ижроси бир йил муддатга синов тариқасида тўхтатиб турилди».

Эслатиб ўтамиз, Балогун ЖЧ-2026 1/16 финалида Босния ва Ҳерсеговина миллий жамоасига қарши баҳсда (2:0) қизил карточка олганди. Аввалроқ ОАВда у Тарик Муҳаремовичнинг тўпиғига тепган вазият учун бир неча ўйинга четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, АҚШ — Белгия учрашуви 7 июл куни ЖЧ-2026 1/8 финали доирасида бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа чоракфинал йўлланмасини қўлга киритади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • АҚШ АҚШ
  • Белгия Белгия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар