АҚШ президенти қароргоҳи — Оқ уй АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг бир ўйинлик дисквалификациясини кечиктириш бўйича ФИФА ва ташкилот президенти Жанни Инфантинога бевосита мурожаат қилган.
Журналист Бен Жейкобснинг хабарига кўра, мурожаат Балогуннинг ЖЧ-2026 1/8 финалида Белгия миллий жамоасига қарши баҳсда иштирок этишини таъминлаш мақсадида қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА Интизом қўмитаси Балогуннинг Босния ва Герцеговина миллий жамоасига қарши 1/16 финал учрашувида (2:0) олган қизил карточкаси учун белгиланган бир ўйинлик автоматик дисквалификацияни бир йил муддатга синов тариқасида тўхтатиб қўйганди. Шу сабабли ҳужумчи Белгия билан учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлади.
Маълумот учун, ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган АҚШ — Белгия учрашуви 7 июл куни бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа чоракфинал йўлланмасини қўлга киритади.