«Челси» ҳужумчиси Лиам Делап ёзги трансфер ойнасида клубини тарк этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчи янги бош мураббий Хаби Алонсо қўл остида ўзини намоён этишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи. Шундан кейингина у келажаги борасида якуний қарор қабул қилиши мумкин.
«Челси» Делапни ўтган ёзда «Ипсвич»дан 35,5 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди. Ҳужумчи шу вақтгача Лондон клуби сафида 41 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.