Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги сўнгги мундиал бўлишини маълум қилди.
6 июл куни Португалия 1/8 финал баҳсида Испанияга қарши майдонга тушади.
– Аввало, футбол учун қилган барча ишларингиз учун раҳмат. Барчамиз сизнинг Месси билан рақобатингиздан завқ олдик. Сиз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган ўйин олдидан нималарни ҳис қиляпсиз? Бу ердаги мухлисларга нима демоқчисиз?
– Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлади (кулади)... Қизиқ савол, менга ёқди. Охир-оқибат инсонлар қолади. Бизга мухлислик қиладиганлар, унутилмас лаҳзаларни ҳадя эта оладиганларимиз. Шунингдек, биз билан бирга меҳнат қиладиган одамларни ҳам кўряпман. Бу — ажойиб хотиралар.
Парвоз пайтида бир борт кузатувчиси аргентиналик эканини дарҳол сездим. Буни фақат менга қараши орқали тушундим. Унга: «Сенинг аргентиналик эканингни биламан. Менга қарадинг-у, дарров нигоҳингни олиб қочдинг. Сизлар мени ёқтирмайсизлар...» дедим. Аммо рафиқам — аргентиналик. Шунинг учун ҳаммаси жойида.
Ҳар бир лаҳзадан завқланиш керак. Ҳа, бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлади. Ундан тўлиқ баҳраманд бўлишни истайман, — дея 41 ёшли форварднинг сўзларини келтиради Record.
«Ҳар лаҳзадан баҳраманд бўлмоқчиман» — Роналду ЖЧ-2026 унинг сўнгги мундиали эканлигини тасдиқлади
Футбол
5 июл, 15:25
41 ёшли ҳужумчи 2030 йилги Жаҳон чемпионатида ўйнамайди.
Foto: Getty Images