Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте жамоасининг яримҳимоя чизиғи ҳақида фикр билдириб, уни дунёдаги энг кучли таркиб деб атади.
«Менинг фикримча ва буни барчага катта ҳурмат билан айтяпман, бизда дунёдаги энг кучли яримҳимоя бор. Ҳар бир позицияда энг юқори савиядаги иккита футболчига эгамиз.
2010 йилги жамоада ҳам ажойиб яримҳимоя бор эди, бу ҳақиқат. Футбол ўзгариб бормоқда, аммо мен ҳозирги жамоамизни ўша таркиб билан деярли бир даражада баҳолаган бўлардим», — деди де ла Фуенте.
Эслатиб ўтамиз, Испания 2010 йилги жаҳон чемпионати финалида Нидерландия миллий жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихида илк бор жаҳон чемпионига айланганди.
Маълумот учун, ЖЧ-2026 1/8 финалида Испания миллий жамоаси Португалияга қарши майдонга тушади.