Live
1
Ўзбек

Нуну Мендеш — ЖЧ-2026да энг кўп хавфли вазият яратган ҳимоячи

Футбол
5 июл, 12:25
Португалиялик футболчи мундиалнинг энг сермаҳсул ҳимоячиларидан бири сифатида ажралиб турмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Нуну Мендеш — ЖЧ-2026да энг кўп хавфли вазият яратган ҳимоячи
Foto: Getty Images
06.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Испания Испания

Португалия миллий жамоаси ҳимоячиси Нуну Мендеш ЖЧ-2026да яратилган яққол голли вазиятлар сони бўйича барча ҳимоячилар орасида етакчилик қилмоқда.

Squawka маълумотига кўра, 23 ёшли футболчи турнир давомида жамоадошлари учун 4 та яққол гол уриш имкониятини яратган ва бу ҳимоячилар орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Бундан ташқари, Мендеш ушбу мундиалда ўз номига ҳам гол ёздиришга муваффақ бўлди. У гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон миллий жамоасига қарши баҳсда (5:0) 17-дақиқада жарима зарбасидан тўғридан-тўғри гол урган эди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия миллий жамоаси ЖЧ-2026 1/8 финалида Испания миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, ушбу учрашув 6 июл куни АҚШнинг Арлингтон шаҳридаги «AT&T Stadium»да бўлиб ўтади. Турнир финали эса 19 июлга белгиланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар