Live
1
Ўзбек

Эркин кураш. Улуғбек Рашидов яна Осиё чемпиони бўлди

Футбол
5 июл, 13:20
Ўзбекистонлик эркин курашчи U20 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Эркин кураш. Улуғбек Рашидов яна Осиё чемпиони бўлди
Foto: OlympicUz

Таиландда ўтаётган U20 ёш тоифасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида эркин кураш баҳслари якунланди.

Мусобақада Ўзбекистон миллий жамоаси ҳисобига 1 та олтин ва 1 та бронза медал ёзилди. -57 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Улуғбек Рашидов барча рақибларини мағлуб этиб, кетма-кет яна бир бор Осиё чемпионига айланди.

Шунингдек, -65 кг вазн тоифасида иштирок этган Санжарбек Анварбеков бронза медалини қўлга киритди.

Маълумот учун, U20 Осиё чемпионати Таиландда бўлиб ўтмоқда ва мусобақада қитъанинг энг кучли ёш полвонлари иштирок этмоқда.

Бугунги янгиликлар