Англия миллий жамоаси ҳимоячиси Жед Спенс ЖЧ-2026 1/8 финалида Мексикага қарши учрашувни ўтказиб юборади.
Sky Sports журналисти Роб Дорсеттнинг хабарига кўра, «Тоттенҳэм» футболчиси соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли баҳсда иштирок эта олмайди.
Манбага кўра, Спенснинг ўрнини чап қанот ҳимоясида «Арсенал» яримҳимоячиси Деклан Райс ёки «Байер» ҳимоячиси Жаррелл Куанса эгаллаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Жед Спенс ЖЧ-2026да Англия миллий жамоасининг барча тўртта учрашувида майдонга тушган, бироқ самарали ҳаракат қайд эта олмаган.
Маълумот учун, Мексика — Англия учрашуви 6 июл куни Мехикодаги машҳур «Ацтека» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс ғолиби чоракфинал йўлланмасини қўлга киритади.