Бугун
16
Ўзбек

Рожерс 130 миллион евролик нархига муносабат билдирди

Футбол
4 июл, 13:00
Футболчи ўз трансфер қиймати ҳақидаги гапларга хотиржам ёндашаётганини айтди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Рожерс 130 миллион евролик нархига муносабат билдирди
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» ҳужумчиси Морган Рожерс ўзига 130 миллион евролик нарх белгилангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Ростини айтсам, бунча пулга арзийманми, билмайман.

Албатта, одамларнинг бундай фикр билдираётгани ёқимли. Аммо ташқаридаги шов-шувлар менга таъсир қилишига йўл қўймайман», — деди Рожерс.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда ОАВда Морган Рожерснинг трансфер қиймати 130 миллион еврога баҳоланаётгани ва унга Европанинг бир қатор топ-клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълумот учун, 22 ёшли футболчи Англия миллий жамоаси сафида ҳам ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда ва Европанинг энг истиқболли ҳужумкор футболчиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Астон Вилла Астон Вилла
Бугунги янгиликлар