Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер «уч шерлар» марказий ҳужумчисига нималар етишмаётгани ҳақида фикр билдирди.
Мутахассиснинг фикрига кўра, 32 ёшли Кейн — инглиз футболи тарихидаги энг яхши футболчи. Аммо, Линекернинг фикрича, у яна ҳам ўсиши мумкин.
«Унинг тўпни қабул қилиши ва сўнгра уни назорат қилиши, унинг узатмалари аниқлиги ва ўйинини кўра олиши - бу ҳайратланарли. Ҳаррида ҳаммаси бор. Унга етишмаётган нарса, эҳтимол, озгина тезликдир», - дейди Линекер Mundo Deportivo нашрига.
Маълумот учун, Кейн жаҳон чемпионати-2026 доирасидаги 4 баҳсда 5 та тўп киритди. Яқинда «Бавария» футболчиси мундиалларда миллий жамоа сафидаги голлар бўйича Линекернинг рекордини янгилади.