Live
1
Ўзбек

Агирре Англияга қарши ўйин режаси ҳақида: «Кейнни зарарсизлантиришга ҳаракат қиламиз»

Футбол
5 июл, 08:01
Мексика миллий жамоаси устози ЖЧ 1/8 финали доирасида Англиягажқарши ўйиндан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Агирре Англияга қарши ўйин режаси ҳақида: «Кейнни зарарсизлантиришга ҳаракат қиламиз»
Фото: Getty Images
05.07.2026, 20:00 Жаҳон чемпионати Мексика Мексика - : - Англия Англия

Мексика миллий жамоаси бош мураббийи Хавиер Агирре жаҳон чемпионати-2026 1/8 финалида Англия миллий жамоаси билан бўладиган ўйин олдидан нималар кутаётганлиги ҳақида гапириб ўтди.

«Ҳарри Кейн — бу жаҳон даражасидаги тимсол. Унинг «Тоттенҳэм», «Бавария» ёки ўз миллий жамоаси учун урган голлари — жаҳон даражасидаги ўйинчи эканлигини кўрсатади. Унинг бўйи 1,88 метрни ташкил этади ва бундай тана тузилишига қарамай, у оёқлари билан яхши ўйин техникасига эга. У ҳаводаги курашда ҳам фойдали, унда ҳаммаси бор. Кейн меҳнаткаш, ҳимояда ҳам фаол, етакчи. У ҳақида яна нималар дея оламан?

Биз Ҳарри Кейнни фақат марказий ҳимоячиларнинг эмас, балки яримҳимоячилар ва қанот ҳимоячиларнинг ҳам кучлари билан нейтраллаштиришга ҳаракат қиламиз. У майдонда тўпни қабул қилиш учун чуқурроқ тушганда ўзини қулай ҳис қилмаслиги учун ҳаракат қиламиз. Унинг ҳар доим кузатувда бўлишига интиламиз, унга яратувчилик қобилиятини ишга солишга имкон бермаймиз», — дея Агирренинг сўзларидан иқтибос келтиради The Sun.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мексика Мексика
  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар