«Борнмут» яримҳимоячиси Алекс Скотт ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед» сафига кўчиб ўтиши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, «Арсенал», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» футболчининг трансфер нархини билиш мақсадида «Борнмут»га расмий сўров юборган.
Манба таъкидлашича, аввалроқ «Борнмут» 22 ёшли футболчини сотишни истамаётгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, клуб «Манчестер Юнайтед»дан тушадиган 93,6 миллион евролик таклифни қабул қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Алекс Скотт 2025/26 йилги мавсумда «Борнмут» сафида барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Алекс Скотт Англиянинг энг истиқболли марказий яримҳимоячиларидан бири ҳисобланади ва унга бир нечта топ-клублар қизиқиш билдирмоқда.