Оptа суперкомпютери ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган Мексика — Англия учрашуви олдидан жамоаларнинг ғалаба қозониш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Англия миллий жамоасининг асосий вақтда ғалаба қозониш эҳтимоли 40,6 фоизни ташкил этади. Мексика миллий жамоасининг имконияти эса 31,5 фоизга баҳоланган.
Шунингдек, баҳснинг асосий вақтда дуранг якунланиб, қўшимча бўлимлар ёки пеналтилар сериясига қадар етиб бориш эҳтимоли 27,9 фоиз деб кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Мексика миллий жамоаси гуруҳ босқичида 9 очко жамғариб А гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган. Англия миллий жамоаси эса L гуруҳини 7 очко билан пешқадам сифатида якунлаган. 1/16 финалда мексикаликлар Эквадорни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, инглизлар Конго ДР миллий жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этганди.
Маълумот учун, Мексика — Англия учрашуви 6 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа ЖЧ-2026 чоракфиналига йўл олади.