Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари ЖЧ-2026да ўз миллий жамоалари сафида энг кўп голга ҳисса қўшган футболчилар бўлиб турибди.
Оpta Analyst маълумотига кўра, «қироллик клуби» футболчилари турнир давомида жами 24 та гол иштироки (гол ва ассист) қайд этган ва бу борада барча клублар орасида етакчилик қилмоқда.
Ушбу рейтингнинг кейинги ўринларини «Ливерпул» (19), «Бавария» (18), «ПСЖ» (18) ва «Арсенал» (17) футболчилари эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мекcикада бўлиб ўтмоқда ҳамда мусобақа 19 июл куни финал баҳси билан якунланади.
Маълумот учун, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина миллий жамоаси ҳисобланади. Аргентиналиклар 2022 йилги мундиал финалида Франция миллий жамоасини пеналтилар сериясида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган эди.