Бу ҳақда Opta статистика портали хабар берди.
Аргентиналик ва француз футболчилари жаҳон чемпионатида пиёда юрган масофа фоизи энг юқори бўлган икки футболчи ҳисобланади. Бу борада жаҳон чемпионати баҳсларида камида 150 дақиқа ўйнаган футболчилар кўрсаткичлари инобатга олинган.
39 ёшли Месси ўзи босиб ўтган масофанинг 47%ни пиёда ўтган бўлса, 27 ёшли Мбаппеда бу кўрсаткич – 45%.
Қизиғи, айнан шу икки футболчи ЖЧ-2026 тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилмоқда. Ҳозиргача Месси ва Мбаппе 7 тадан гол уришга эришди. Шунингдек, ушбу футболчилар жаҳон чемпионатлари тарихида ҳам энг яхши икки тўпурар ҳисобланади. Месси ҳозиргача 20 та гол урган бўлса, Мбаппе 19 бор рақиблари дарвозасига йўл топа олган.