Live
1
Ўзбек

Трамп ФИФАга Балогун бўйича қарори учун миннатдорлик билдирди

Футбол
5 июл, 14:10
АҚШ президенти ҳужумчининг дисквалификацияси тўхтатилганини адолатли қарор деб баҳолади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Трамп ФИФАга Балогун бўйича қарори учун миннатдорлик билдирди
Foto: Getty Images
06.07.2026, 20:00 Жаҳон чемпионати АҚШ АҚШ - : - Белгия Белгия

АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг дисквалификацияси вақтинча тўхтатилгани учун ФИФАга миннатдорлик билдирди.

«Тўғри қарор қабул қилиб, катта адолатсизликни бартараф этгани учун ФИФАга раҳмат!» — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА Интизом қўмитаси Балогуннинг Босния ва Ҳерцеговина миллий жамоасига қарши ЖЧ-2026 1/16 финал баҳсида (2:0) олган қизил карточкаси сабаб белгиланган бир ўйинлик автоматик дисквалификацияни бир йил муддатга синов тариқасида тўхтатиб турганди.

Маълумот учун, ушбу қарор туфайли Фоларин Балогун 7 июл куни Белгия миллий жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 1/8 финал учрашувида майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • АҚШ АҚШ
  • Белгия Белгия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар