Live
1
Ўзбек

«Нюкасл» Бундеслигадан янги ҳужумчини трансфер қилди

Футбол
5 июл, 15:10
Базумана Туре Англия клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Нюкасл» Бундеслигадан янги ҳужумчини трансфер қилди
Foto: Getty Images

«Нюкасл» клуби қанот ҳужумчиси Базумана Турени расман ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

20 ёшли футболчи Германиянинг «Ҳоффенҳайм» клубидан трансфер қилинди. Норасмий маълумотларга кўра, трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этган. Клуб шартнома муддатини ошкор қилмаган бўлса-да, унинг узоқ муддатга тузилгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Кот-д'Ивуар футболчиси 2025 йилнинг феврал ойидан буён «Ҳоффенҳайм» сафида тўп сураётганди.

Маълумот учун, Базумана Туре Германия клуби сафида 45 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилган. Англия Премер-лигасининг янги мавсуми эса 21 август куни старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар