Live
1
Ўзбек

«Нюкасл» Гимараесни сотмоқчи эмас

Футбол
5 июл, 13:10
Эдди Ҳау бразилиялик яримҳимоячини жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Нюкасл» Гимараесни сотмоқчи эмас
Foto: Getty Images

«Нюкасл» бразилиялик яримҳимоячи Бруно Гимараесни ёзги трансфер ойнасида жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Mail on Sunday хабарига кўра, бош мураббий Эдди Ҳау 28 ёшли футболчини жамоанинг дахлсиз футболчиларидан бири сифатида кўради. Шу сабабли унинг Лондоннинг «Арсенал» клубига кўчиб ўтиши деярли имконсиз деб баҳоланмоқда.

Аввалроқ ОАВда «Арсенал» Гимараес трансфери учун 80 миллион евро атрофида таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Бруно Гимараеснинг «Нюкасл» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, бразилиялик яримҳимоячи 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар