Мадриднинг «Реал» клуби «Бавария» вингери Майкл Олисени ўз сафига қўшиб олиш ниятидан воз кечгани йўқ.
Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, «қироллик клуби» 24 ёшли футболчи учун умумий қиймати 270 миллион еврога тенг таклиф тайёрламоқда. Унинг 222,3 миллион евроси кафолатланган трансфер суммаси бўлса, қолган қисми бонуслар кўринишида тўланиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, аввалроқ «Бавария» раҳбарияти Олисени ушбу трансфер ойнасида сотиш ниятида эмаслигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Майкл Олисе 2025/26 йилги мавсумда «Бавария» сафида барча мусобақаларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, франциялик футболчи ЖЧ-2026да ҳам барча 5 та баҳсда иштирок этиб, 6 та голли узатма билан турнирнинг энг яхши ассистентларидан бири бўлиб турибди.