Live
1
Ўзбек

Клоппнинг Германия миллий жамоасида иш бошлаши мумкинлигига «Бавария»нинг муносабати маълум

Футбол
4 июл, 08:50
Немис футболи гранди раҳбарияти миллий жамоа бош мураббийилиги учун тажрибали мутахассис номзодини қўллаб-қувватламоқда.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Клоппнинг Германия миллий жамоасида иш бошлаши мумкинлигига «Бавария»нинг муносабати маълум
Фото: Getty Images

Бу ҳақда BILD нашри хабар берди.

Мюнхеннинг «Бавария» клуби раҳбарияти Юрген Клоппнинг Германия миллий жамоаси бош мураббийлигига номзодини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Ўтмишда «Бавария» ва Клопп ўртасидаги муносабатлар анча таранг бўлганига қарамай, ҳозир клубдагилар Германия миллий жамоаси учун айнан Юрген сингари мутахассис керак, деб ҳисоблашмоқда. Охирги бир неча йилларда Клопп ва «Бавария» ўртасидаги муносабатлар нисбатан стабиллашган. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони раҳбарияти «Боруссия» ва «Ливерпул» клублари собиқ устози немисларни яна оёққа турғиза олишига ишонади.

Эслатиб ўтамиз, Германия миллий жамоаси ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Бунинг натижасида Юлиан Нагелсманн жамоа бош мураббийлигидан кетди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар