Live
1
Ўзбек

Анчелотти: «Неймар 90 дақиқа ўйнай олади ва Винисиус билан бирга майдонга тушади»

Футбол
5 июл, 12:20
Бразилия бош мураббийи икки юлдузнинг биргаликдаги ўйини борасидаги фикрларини билдирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Анчелотти: «Неймар 90 дақиқа ўйнай олади ва Винисиус билан бирга майдонга тушади»
Foto: Getty Images
05.07.2026, 16:00 Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия - : - Норвегия Норвегия

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарнинг жисмоний ҳолати ва Винисиус Жуниор билан бирга ўйнаши ҳақида фикр билдирди.

«Неймар 90 дақиқа ўйнай олади. У Винисиус Жуниор билан бирга ҳам майдонга тушиши мумкин. Менимча, улар албатта бирга ўйнашади», — деди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, Неймар узоқ давом этган жароҳатлардан сўнг яна Бразилия миллий жамоаси сафига қайтди ва ЖЧ-2026да жамоанинг асосий футболчиларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Маълумот учун, Карло Анчелотти бошқарувидаги Бразилия миллий жамоаси ЖЧ-2026 плей-офф босқичида чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Норвегия Норвегия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар