Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте 18 ёшли вингер Ламин Ямалнинг сўнгги бир йил ичидаги ривожланишига юқори баҳо берди.
«Ламин энди бир йил аввал Миллатлар лигаси финалида Португалияга қарши ўйнаган футболчи эмас. У анча етуклашди ва ўзига бўлган ишончи ошди. Энди у ўйинни яхшироқ ўқийди, майдонда тўғрироқ қарорлар қабул қилади.
Ишончим комилки, у йилдан йилга янада кучайиб боради. Унга берадиган маслаҳатим шуки: ўзинг бўлиб қол, футболдан завқ ол, аммо зиммандаги масъулиятни ҳам унутма», — деди де ла Фуенте.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал ЖЧ-2026да 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, Испания миллий жамоаси 6 июл куни ЖЧ-2026 1/8 финалида Португалияга қарши баҳс олиб боради.