Live
1
Ўзбек

Дибала «Рома» билан янги шартнома имзолаш арафасида

Футбол
5 июл, 12:40
Аргентиналик ҳужумчи Рим клубида яна камида бир мавсум фаолиятини давом эттиради.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Дибала «Рома» билан янги шартнома имзолаш арафасида
Foto: Getty Images

«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала яқин кунларда клуб билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда.

Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, янги битим 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Шунингдек, шартномада уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Маълумотларга қараганда, аргентиналик футболчининг йиллик маоши 2,5 миллион еврони ташкил этади. Бундан ташқари, шартномада турли бонуслар ҳам назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Пауло Дибала 2022 йилда «Ювентус»ни эркин агент сифатида тарк этиб, «Рома» сафига келиб қўшилган эди. Унинг аввалги шартномаси 1 июл куни якунланган.

Маълумот учун, 2025/26 йилги мавсумда Дибала клуб сафида барча мусобақаларда 27 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Бугунги янгиликлар