Туркия миллий жамоаси ҳимоячиси Зеки Челик «Рома» билан янги шартнома имзолаш арафасида турибди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, томонлар ҳамкорликни узайтириш бўйича барча шартларни келишиб олган. Эндиликда Рим клуби раҳбарияти ҳужумчи Пауло Дибала билан янги шартнома юзасидан музокараларни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Зеки Челик «Бурсаспор» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида «Истанбулспор», «Лилл» ва бошқа клублар сафида ҳам тўп сурган.
Маълумот учун, 28 ёшли ҳимоячи ЖЧ-2026да Туркия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Тransfermarkt портали унинг трансфер қийматини 14 миллион еврога баҳоламоқда.