«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала жамоада қолади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик 33 ёшли футболчи «бўрилар» билан янги битим имзолайди. Ҳозирда томонда музокараларни якуний босқичида турибди.
Футболчининг амалдаги битими якунига етди. Шунга қарамай, томонлар янги битим имзолаш бўйича ҳеч қандай ҳавотирга эга эмас.
Аввалроқ Дибала «Рома»да қолиш учун маошини камайтиришга ҳам рози бўлганлиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Дибала 2022 йилдан буён «Рома» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У клуб сафида умумий ҳисобда 140 та ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол урди ва шерикларига 30 та голли узатмани амалга оширди