Бугун
15
Ўзбек

Нико Уилямс Португалияга қарши баҳс олдидан машғулотларга қайтди

Футбол
5 июл, 17:02
Бироқ унинг асосий таркибда майдонга тушиши кутилмаяпти.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Нико Уилямс Португалияга қарши баҳс олдидан машғулотларга қайтди
Foto: Getty Images
06.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Испания Испания

Испания миллий жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Португалияга қарши ўтказиладиган баҳс олдидан сўнгги машғулотини ўтказди. Ундаги асосий янгиликлардан бири қанот ҳужумчиси Нико Уилямснинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани бўлди.

«Атлетик» футболчиси жамоадошлари билан тўлиқ машғулот олиб борди. Шу тариқа бош мураббий Луис де ла Фуенте турнир бошланганидан буён илк бор ўз ихтиёридаги барча футболчиларга таяниши мумкин.

Бироқ Мundo Deportivо нашри хабарига кўра, Уилямс ҳали асосий таркибда майдонга тушишга тўлиқ тайёр эмас. Кутилишича, у Португалияга қарши баҳсни захира ўриндиғидан бошлайди.

Шунингдек, аввалроқ соғлиғида муаммолар кузатилган Виктор Мунёс ҳамда Ереми Пино ҳам тўлиқ тикланиб, машғулотларга қайтган.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Испания ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финал баҳси 6 июл куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар