Бугун
15
Ўзбек

Родриго: «Бу синовлар мени янада кучлироқ қилади»

Футбол
5 июл, 18:05
«Реал» ҳужумчиси оғир жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида фикр билдирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Родриго: «Бу синовлар мени янада кучлироқ қилади»
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Родриго Гоэс жароҳатдан тикланиш жараёни қандай кечаётгани ҳақида гапирди.

«Менда ҳаммаси яхши. Ҳатто айтишим мумкинки, ишлар аъло даражада кетмоқда. Тикланиш жараёнидаги ривожланишдан мамнунман, ҳар куни ўзимни яхшироқ ҳис қиляпман. Бу жуда катта сабр талаб қиладиган жараён. Баъзи кунлари уйғонганимда ўзимни яхши ҳис қилмайман, бошқа кунлари эса гўё югуриб майдонга тушишга тайёрдек бўламан. Шунга қарамай, сабр қилиш керак. Мен бахтлиман.

Сўнгги уч ярим ой ичида жуда кўп нарсаларни бошдан кечирдим. Жуда яхши кунлар ҳам, қаттиқ оғриқлар сабаб жуда оғир ўтган кунлар ҳам бўлди. Бу ҳаётимдаги энг мураккаб синов эди. Айрим кунлари умуман кучим бўлмасди, айрим кунлари эса аксинча, ўзимни жуда тетик ҳис қилардим. Мен буларнинг барчасини енгиб ўтдим ва ишонаманки, бу синовлар майдонга қайтганимда мени янада кучлироқ қилади», — дея Родригонинг сўзларини АS нашри келтирди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи март ойида ўнг оёғидаги олдинги хочсимон боғлам ва ташқи мениск жароҳати сабаб операция қилинганди. Аввалроқ унинг тикланиш жараёни тахминан 10 ой давом этиши маълум қилинган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бразилия Бразилия
Бугунги янгиликлар