Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган Бразилияга қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Викинглар «Манчестер Сити» форвардининг дубли эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида илк бор чоракфиналга чиқди.
Эътиборлиси, Ҳоланд ушбу турнирда ўзи ўйнаган барча 4 баҳсда энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилди. У фақат гуруҳ босқичидаги Францияга қарши беллашувда майдонга туширилмади.
Маълумот учун, Норвегия 1/4 финалда Мексика — Англия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.
Ҳоланд Норвегия — Бразилия баҳсининг энг яхши ўйинчиси деб топилди
Футбол
5 июл, 18:30
«Ман Сити» форвардининг дубли викингларни илк бор мундиал чоракфиналига олиб чиқди.
Foto: Getty Images
05.07.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Бразилия
1
:
2
Норвегия