«Краснодар» клуби ва Колумбия миллий жамоаси ҳужумчиси Жон Кордоба Ганага (1:0) қарши 1/16 финал босқичи баҳсида олган жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатида бошқа ўйнац олмайди. Бу ҳақда колумбиялик инсайдер Пипе Сиерра хабар берди.
Африка жамоасига қарши ўйинда 33 ёшли ҳужумчи жароҳат олгани учун беллашувнинг 8-дақиқасида алмаштирилган, унинг ўрнига «Спортинг» ҳужумчиси Луис Суарес майдонга тушганди.
Сиерранинг маълумотига кўра, Жон сон мушакларидан олган жароҳати туфайли 4 ҳафтага сафдан чиққан.
Кордоба мундиалда 3 та ўйинда иштирок этди, аммо гол урмади ва голли узатма ҳам амалга оширмади.
Колумбия ҳужумчиси Кордоба учун Жаҳон чемпионати якунланди
Футбол
5 июл, 18:00
33 ёшли футболчи қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди.
Foto: Getty Images
03.07.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Колумбия
1
:
0
Гана