Белгия миллий жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия ЖЧ-2026 1/8 финали олдидан АҚШга қарши ўйин олдидан рақиб ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг дисквалификацияси кечиктирилганига кинояли фикр билдирди.
«Мен 5 июл санаси ушбу жаҳон чемпионатида худди 1 апрел каби ҳазил куни эканини билмасдим. Бу — мен учун янгилик.
Белгия футбол федерациясининг баёноти кўп жиҳатдан бизнинг фикр ва қарашларимизни акс эттиради. Биз на миллий жамоани, на федерацияни ҳимоя қиляпмиз. Биз футболни, унинг этикаси ва ҳалоллигини ҳимоя қиляпмиз. Бундай қарор Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор қабул қилинди.
Мен бош мураббийман. АҚШ миллий жамоаси сафида кимлар асосий таркибда майдонга тушишидан қатъи назар, эътиборимни фақат ўз жамоамга ва бўлажак баҳсга қаратаман. Асосий мақсадимиз — ғалаба қозониб, чоракфиналга йўл олиш», — дея Гарсиянинг сўзларини келтиради Эндрю Жонес.
Гарсия Балогуннинг дисквалификацияси кечиктирилгани ҳақида: «ЖЧда 5 июл санаси 1 апрел каби ҳазил куни эканини билмасдим»
Футбол
5 июл, 19:55
Белгия бош мураббийи АҚШ ҳужумчисининг дисквалификацияси кечиктирилганига кинояли фикр билдирди.
Foto: Getty Images
06.07.2026, 20:00
Жаҳон чемпионати
АҚШ
-
:
-
Белгия