Бугун
15
Ўзбек

Маркиниос: «Биз бу мағлубият учун масъулиятни ўз бўйнимизга олишимиз керак»

Футбол
5 июл, 21:30
Бразилия ҳимоячиси жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Маркиниос: «Биз бу мағлубият учун масъулиятни ўз бўйнимизга олишимиз керак»
Фото: Getty Images
05.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия 1 : 2 Норвегия Норвегия

Бразилия миллий жамоаси ҳимоячиси Маркиниос 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Пентакампеонлар» 1/8 финал босқичида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

«Биз бу мағлубият учун масъулиятни ўз бўйнимизга олишимиз керак. Мен сардор сифатида ва бошқа тажрибали футболчилар ҳам янги авлод хотиржам ҳолда янги босқични бошлаши учун жавобгарликни зиммамизга олишимиз лозим.

Биз кўп нарсага эришдик, аммо ҳал қилувчи паллаларда самарали ҳаракат қила олмадик ва хатоларга йўл қўйдик. Энди хулоса чиқариш ва Бразилия халқидан узр сўраш вақти келди.

Мен мухлислардан бизни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Келаси 4 йил давомида жамоа янада катта ютуқларга эришиш учун ишлайди ва навбатдаги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади», — деди Маркиниос Globo Esporte нашрига берган интервюсида.

Маълумот ўрнида, Бразилия миллий жамоаси илк бор 1990 йилги жаҳон чемпионатидан буён чоракфиналга чиқа олмади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Норвегия Норвегия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар