Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганига қарамай, ўз лавозимини тарк этмаслигини маълум қилди.
«Биз ишлашда давом этишимиз, янада кучайишимиз ва янги ғояларни излашимиз керак. Менимча, бу мағлубият якун эмас, аксинча, янги босқичнинг бошланишидир», — деди Анчелотти.
Бразилия миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Чоракфиналда Норвегия миллий жамоаси Мексика — Англия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.