Live
3
Ўзбек

«ПСЖ» Аклиуш билан келишиб олди – манба

Футбол
7 июл, 14:53
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
 «ПСЖ» Аклиуш билан келишиб олди – манба
Фото: Getty Images

«Монако» вингери Магнес Аклиуш фаолиятини «ПСЖ»да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрис Хопкинс хабар берди.

Манбага кўра, паирижликлар 24 ёшли футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.

Манбанинг маълумотларига кўра, томонлар беш йиллик битим борасида бир қарорга келишган. Эндиликда «ПСЖ» клуби футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича «Монако» билан музокаралар олиб бормоқда.

Аклиуш монегасклар тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Transfermarkt талқинига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Ўтган мавсумда Аклиуш «Монако» сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар